10:23 / 08.03.2020
3 769

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 105 мингдан ошди

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 105 мингдан ошди
Фото: REUTERS
ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирусдан зарарланганлар сони 106 203 нафарга етган, шундан Хитойда 80 696та касалланиш ҳолати қайд этилган. Дунёнинг қолган давлатларида касалланганлар умумий сони бир кун ичида 5 мингга кўпайиб, 25 507 нафарга етди. Жами 3600 киши вирус қурбони бўлган, шундан 3097 киши - Хитойда.

Хитойдан ташқарида коронавирусдан вафот этганлар сони бир кун ичида 413 нафардан 503 нафаргача ошди: Италияда вирус келтириб чиқарадиган зотилжамдан 233 киши, Эрон – 145, Жанубий Корея – 50, АҚШ – 19, Япония – 13 («Даймон Принцесс» кемасидагилар билан бирга), Франция – 16, Испания – 10, Ироқда – 4, Австралия – 3, Британия, Ҳонгконг ва – 2 нафардан, Таиланд, Швейцария, Эквадор, Нидерландия, Тайван, Филиппин, Сан-Марино ва Аргентинада бир кишидан вафот этган.

Вирусга чалинганлар сони Жанубий Кореяда 7134 нафарни, Италияда – 5883, Эронда – 5823, Японияда – 1103, Францияда – 949, Германияда – 800, Испанияда – 525, АҚШда – 442, Швейцарияда – 268, Британияда – 209, Нидерландияда – 188, Бельгияда – 169, Швецияда – 161, Норвегияда – 156, Сингапурда – 138, Ҳонгконгда – 108 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, яна 78та давлат ва ҳудудда 100тагача бўлган касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
Коронавирусдан дунё бўйлаб умумий ҳисобда 60 190 киши соғайиб кетган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 105 мингдан ошди