00:22 / 14.03.2020
13 540

Гитлер ҳақида сиз билмаган фактлар

Гитлер ҳақида сиз билмаган фактлар

1. У Иккинчи Жаҳон уруши пайтида кокаин (наркотик)га муккасидан кетган эди.
2. У Европада инсон ҳайвонот боғларига чек қўйган биринчи раҳбар эди.

3. Унинг асл фамилияси Шиклгрубер эди.
4. Гитлер Россия пойтахти Москва шаҳридаги жами тирик жонни қириб, шаҳарни сувга чўктириб юборишни режалаштирган. Бунинг учун аввал алоҳида сув омбори қуришни мўлжаллаган.
5. Немислар генерали Эрвин Роммел Гитлернинг асирликдаги еврейларни оммавий тарзда ўлдириш ҳақидаги буйруғини бажаришдан бош тортган.
6. Адольф Гитлер болаликдан рассом бўлишни орзу қиларди. Аммо Венадаги архитектура мактабига кириш имтиҳонларидан ўта олмаган.

7. 1936 йили Гитлер Берлинда ўтган олимпия ўйинлари ғолибларига чинор кўчатларини ҳадя қилган.
8. Гитлер тиш дўхтиридан ўлгудек қўрққан. Худди қизлар каби чиройли ёзганлиги учун мактабдагилар маълум вақт уни ҳезалак бўлса керак деб ўйлашган.
9. У Уинстон Черчиллни шоколад конфетига жойланган бомба ёрдамида ўлдирмоқчи бўлган.
10. Гитлер ўсмир пайтида еврей миллатига мансуб қизни севарди. Аммо ҳеч қачон муҳаббатини қизга изҳор эта олмаган.
11. Гитлернинг фамилияси Шиклгрубер бўлиши лозим эди. Аммо отаси 1877 йили Гитлер фамилиясига ўзгартирган.

12. Гитлернинг кабинетида Генри Форднинг портрети осиғлик турган. Гўёки Форднинг суратига боқса, фашистлар етакчиси илҳом олармиш.
13. Америка махфий хизмат ташкилоти ходимлари кўп маротаба Гитлернинг овқатига эстроген — аёллар гармонини қўшишга, шу йўл билан уни аёлсифатга айлантириб қўйишга уринган. Бироқ уддасидан чиқа олмаган.
14. Гитлер «Айлурофобия» хасталиги (Мушукдан қаттиқ қўрқиш) билан оғриган. Бундан ташқари, «Метеоризм»дан ҳам азобланган. Бу хасталикка қарши курашиш йўлида 28 хил дори воситасидан фойдаланиб кўрган. Барибир тузалиб кетмаган. Эслатиб ўтамиз, метеоризмга чалинганлар ҳаво ўзгариши туфайли турли оғриқларни бошдан ўтказади. Ўзини ёмон ҳис эта бошлайди.
15. Тўрт ёшида Гитлер сувга чўкиб кетган. Аммо уни бир руҳоний қутқариб қолган экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гитлер ҳақида сиз билмаган фактлар