Бразилия дастлабки 15 кун давомидаги соғлиқни сақлаш тизимида муаммолар сабаб Венесуэлаликлар билан чегараларни ёпди.
Халқаро валюта фонди (ХВФ) ҳам иқтисодий жиҳатдан паст даражадаги Венесуэланинг коронавирус билан курашишда ёрдам бериш учун 5 миллиард долларлик қарз олиш ҳақидаги илтимосини рад этди.
Бразилияда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим қайд этилди. Чили ва Перу ҳам юзлаб касалликка чалиниш ҳолатлари ҳақида хабар беришмоқда.
Колумбия ва Боливияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Боливия президентлик идораси 31 мартга қадар 12 соатлик тунда комендантлик соати жорий қилди ва икки кун ичида чет элликлар билан чегараларни ёпишини айтди.
Доминикан Республикаси Президенти Данило Медина мамлакат ўз чегараларини ёпишини ва халқаро ҳаво қатновларини пайшанба кунидан бошлаб 15 кунга тўхтатилишини маълум қилди.
Футбол дунёсида бир ой давом этадиган 2020 йилги Копа Aмерика мусобақаси 2021 йил июн ойига қолдирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар