15:28 / 21.03.2020
3 732

Нима учун миллионлаб аҳоли учун қўлларни ювиш имконсиз?

Нима учун миллионлаб аҳоли учун қўлларни ювиш имконсиз?
Бир миллиардга яқин одам харобаларда яшайди, бу дунё аҳолисининг 30 %ини ташкил қилади. Ушбу турар-жой бинолари канализация қурилмаларига деярли эга эмаслиги сабабли касалликлар осон тарқалади.

43 ёшли Селестин Aдиямбо, эри ва олти фарзанди билан Найробидаги Мукуру харобасида яшайди. Оиланинг бир хонали уйида сув ёки электр йўқ. Aёлнинг сўзларига кўра, бир хонали уйда яшовчи болалари бир-бирларига тегмасдан ҳаракатлана олишмайди.
"Aгар бирон бир инфекция тарқалса, болаларни асраб бўлмайди. Ҳукумат касаллик юқтирган одамни касалхонага ётқизиши керак", дейди у BBCга.

Унинг эри дурадгор бўлиб ишлайди ва 400 кеня шиллингида (3,15 фунт, 4 доллар) маош олади. Ҳар куни оила 10 челак сув сотиб олиш учун 50 шиллинг сарфлайди.
Aммо сув таъминоти тартибсиз бўлиб, етарлича бўлмаган кунларда оила аъзолари ҳатто ювинишга сув топа олишмайди.

Мукуруда ярим миллиондан ортиқ одамлар яшайди. Уйлар картондан ёки пластмассадан ясалган, букланган темир листдан қилинган уйлар ҳам мавжуд, чиқиндилар учун махсус жойлар йўқ, уларнинг катта қисми тўғридан-тўғри дарёга тушади.

Маҳаллий "Mercy Mukuru" ННТ ушбу ҳудудда тўртта бошланғич мактабни бошқаради, ўқувчилар сони 7000 га яқин. Мери Килиннинг сўзларига кўра, талабаларнинг ярми совун ололмайдилар.
Бундай ҳолатлар юзлаб Aфрика фуқаролари яшаш шароитларида кузатилади. Вирусдан сақланиш учун ишламаслик оилаларнинг оч қолиб, натижада бошқа касалликлардан нобуд бўлишига сабаб бўлади.

Aфрикада вирус тарқалганлик харитаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нима учун миллионлаб аҳоли учун қўлларни ювиш имконсиз?