11:05 / 19.03.2020
3 323

Мексикада вазият қандай?

Мексикада вазият қандай?
Мексика президенти AМЛО(Aндрес Мануел Лопез Обрадор) "масъулиятсиз" ва "юқтириш манбаи" деб ҳақоратланди, сабаби шундаки, у ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига хилоф иш тутган.

Aндрес Мануел Лопес Обрадор ўз ҳукуматининг ортиб бораётган коронавирус пандемиясини тўхтатиш бўйича кўрсатмаларига риоя қилмагани учун танқид қилинди. AМЛО, унинг номи билан айтганда, оммавий митинглар ўтказишда давом этди, фуқароларга қўл силкитди ва ҳатто тарафдорларини бағрига босиб кутиб олди.

Мексиканинг собиқ президенти Фелипе Калдерон твиттерда Лопес Обрадор пандемияни юқтириб олишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Лопес-Обрадор блогер Фрида Гарсия томонидан матбуот анжуманини ўтказиш учун хонага киришдан олдин қўлларни тозалаш воситасидан фойдаланишни рад қилди.

Aнжуманда мактабларни вақтинча ёпиш, таътил каби мамлакатда амалга оширилаётган олдиндан огоҳлантирувчи чораларга изоҳ берди. 23 мартдан бошлаб мактаблар тўхтатилишини маълум қилди.

Ушбу ҳафта охирида Мексика соғлиқни сақлаш вазирлиги "Sana Distancia" ёки "Соғлом масофа" деб номланган ташаббусни амалга оширишни режалаштирган.

Мексикада 50 дан ортиқ тасдиқланган коронавирус ҳолатлари қайд этилган. Давлат баъзи қўшни мамлакатларга қараганда вирусга кам эътибор қаратмоқда: чегаралар ҳанузгача очиқ ва ҳали ҳам чет эллик меҳмонлар келиши чекланмаган. Дам олиш кунлари Мехико шаҳрида катта мусиқа фестивали бўлиб ўтди, футбол ўйинлари ҳам ҳанузгача мухлислар эътиборида.

66 ёшли Лопез Обрадорнинг айтишича, агар соғлиқни сақлаш ходимлари унга жамоатчилик билан учрашишни тўхтатишни тавсия қилсалар у буйруққа амал қилади, аммо юз ниқобини тақишга ҳожат йўқлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, шифокорлар айтганидек коронавирус текширувини ўтказиши мумкин, аммо бу ҳолат аҳолини ҳам мураккаб лабораторияларда текширувдан ўтишга ундайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикада вазият қандай?