06:00 / 20.03.2020
3 941

Россия нефтининг нархи «сув текин» бўлиб бормоқда

Россия нефтининг нархи «сув текин» бўлиб бормоқда
Фото: «versiya.info»
Шимолий-Ғарбий Европага етказиб бериладиган Россиянинг Urals нефтининг нархи бир баррел учун 18,64 долларгача тушиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу 2002 йил бошидан буён кузатилаётган энг паст нархдир.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида ОПЕК+ шартномаси бекор бўлиши туфайли нефт бозорида қулаш юз берди.

Шартноманинг ўз кучини йўқотишига Саудия Арабистони қазиб олишни янада қисқартиришни талаб қилгани, Россия эса бунга кўнмагани сабаб бўлди. Натижада, томонлар келиша олмади.

Шундан сўнг, Саудия Арабистони нефт қазиб олишни кўпайтирди, нархларни пасайтириб, харидорларга катта миқдорда маҳсулот чиқарди. Бу эса жаҳон бозоридаги нефт нархининг кескин пасайишига олиб келди. Йил бошидан буён нархлар икки баравар тушиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия нефтининг нархи «сув текин» бўлиб бормоқда