14:18 / 20.03.2020
4 171

Дунёнинг энг бахтли ва энг бахтсиз давлатлари эълон қилинди

Дунёнинг энг бахтли ва энг бахтсиз давлатлари эълон қилинди
Фото: «Simmalieberman.com»
Финляндия учинчи марта ҳам «World Happiness Report» дунёнинг энг бахтли давлатлари рейтингида етакчилик қилмоқда.

Дастлабки ўнталикка, шунингдек, Дания, Швейцария, Исландия, Норвегия, Нидерландия, Швеция, Янги Зеландия, Австрия ва Люксембург кирди. АҚШ — 18, Германия — 17, Буюк Британия — 13, Франция — 23-ўринни эгаллашган.

БМТ талқинига кўра, Афғонистон, Жанубий Судан, Зимбабве, Руанда, Марказий Африка Республикаси, Танзания, Ботсвана, Яман, Малави ва Ҳиндистон дунёнинг энг бахтсиз мамлакатлари деб топилган.

«World Happiness Report» маърузаси ҳар йили тузилади. Унда 156 та давлатдаги узоқ умр кўриш даражаси, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коррупция ва бошқалар баҳоланади. БМТнинг бахт тўғрисидаги илк маърузаси 2012 йилда чоп этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бахтли ва энг бахтсиз давлатлари эълон қилинди