19:19 / 20.03.2020
3 154

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 49 кишига етди

Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 49 кишига етди
Фото: Tengrinews
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида коронавирус билан касалланиш бўйича иккита ҳолат қайд этилди, деб хабар беради Tengrinews'га таянид Дарё.
«Коронавирус инфекциясини юқтириб олиш бўйича яна бешта ҳолат қайд этилди. Бугунги кунга келиб мамлакатда 49 кишида коронавирус аниқланган. Олмаотада — 22, Нур-Султонда — 25 ва Қарағандада 2 та ҳолат қайд этилган», — дейилади Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Аниқланишича, Қарағандада коронавирусга чалинган фуқаролар — Минскдан учиб келган йўловчилар. Вирусни юқтириб олганлардан бири 1971 йилда, иккинчиси 1972 йилда туғилган.

Олмаотада коронавирус билан касалланиш бўйича учта ҳолат аниқланган: 1982 йилда туғилган аёл, Берлиндан келган 41 ёшли аёл ҳамда Франциядан келган 23 ёшли фуқаро. Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 860 киши стационар карантинда, 2611 киши уй карантинида сақланмоқда.

Бундан аввал мамлакатда оммавий тадбирлар бекор қилинди, мактаб ўқувчилари таътилга эртароқ чиқди, давлат органларига хорижга хизмат сафарига чиқиш тақиқланди. Фуқароларга қўл бериб кўришмаслик тавсия қилинди. Мамлакатда коронавирус тарқалиши муносабати билан 16 мартдан 15 апрелга қадар фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди. Бу даврда қозоғистонликлар мамлакатни тарк эта олмайди (хорижга даволаниш учун кетаётганлардан ташқари).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 49 кишига етди