Олмослар йўқолган қитъани фош этди

Олмослар йўқолган қитъани фош этди
Канадалик олимлар Гренландия яқинидаги Баффин оролида олмос намуналарини ўрганиш чоғида, Шимолий Атлантика Кратони қолдиқларига гувоҳи бўлишди.
Кратонлар - Ер қитъаси қобиғининг барқарор қисмлари бўлиб, олимлар уни илгари ҳам ўрганишган экан. Аммо ҳозирги тадқиқот уларга бу топилма қадимий қитъанинг бир бўлаги ва у илдинги кўринишидан 10% катта эканлигини кўрсатди.

Кратон ҳозирги Шотландиядан Шимолий Америкагача чўзилган ва 150 миллион йил олдин бўлакларга бўлиниб кетган.
Олимлар Баффин оролидаги кимберлит тошини ўрганишганда, орол олмос рудаларидан иборатлигига амин бўлишган.
"Тадқиқотчилар учун кимберлитлар маданларни ер юзига олиб чиқадиган ер ости ракеталари", - деди Колумбиянинг Британия университети геологи Мая Копйлова. Маданлар қоя деворларидаги йирик тошлар бўлиб, улар вақт ўтиши билан сайёрамиз юзасида мана шундай кўриниш ҳосил қилган."

Копйлова хоним ва унинг ҳамкасблари намунани Шимолий Атлантика Кратонининг қисмларига кўп жиҳатдан мос келишини айтишди.
"Ушбу" йўқолган "қисмларнинг топилиши худди жумбоқнинг бир қисмини топиш билан баробар", дейди Копйлова хоним Колумбиянинг Британия университети веб-сайтида чоп этилган мақолада.
Намуналар Баффин оролининг жанубидаги Чидлиак Кимберлите манзилгоҳидан олинган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар