07:00 / 24 марта 2020
1 182

Селена Гомес қўлларни тўғри ювиш бўйича челленжни бошлаб берди (видео)

Селена Гомес қўлларни тўғри ювиш бўйича челленжни бошлаб берди (видео)
Кадр: Instagram/@selenagomez
Карантин вақтида барча соҳа вакиллари қатори юлдузлар ҳам кишиларни уйдан чиқмаслик ва белгиланган тартиб ва қоидаларга амал қилишга чақирмоқда. Elle нашрининг хабар беришича, машҳурлар ижтимоий тармоқларда виртуал концертлар ташкил этиш, хайрия учун маблағ йиғиш билан бирга, мухлислар ва болалар учун қандай қилиб уй-шароитида кўнгил ёзиш мумкинлиги ҳақида тавсиялар билан бўлишмоқда.

Instagram саҳифасида 171 миллион обуначиси бўлган Селена Гомес ҳам қандай қилиб қўлни тўғри ювиш кераклиги бўйича челленжни бошлаб берди ва ушбу видео пост ​кузатувчиларнинг кўплаб лайкларига сабабчи бўлди. Нафақат коронавирус, балки исталган бошқа вирусдан сақланишнинг энг асосий эҳтиёт чораси қўлни мунтазам равишда, тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда ювиш эканлигини инобатга олган ҳолда Селена энг долзарб мавзуга эътибор қаратган дейиш мумкин.

Видеода Селена қўлни 20 сония бармоқ ва тирноқ оралари билан яхшилаб ювгандан кейин сув жўмрагини қўл билан эмас, салфетка билан ёпишни, шундан кейингина қўлларни қуритишни тавсия қилади. Қўшиқчи бошлаб берган челленжни Оливия Уайлд ва Маргарет Куэлли давом эттирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)