21:45 / 31.03.2020
3 667

Туркманистонда «коронавирус» сўзини тилга олиш тақиқланди

Туркманистонда «коронавирус» сўзини тилга олиш тақиқланди
Фото: «Google.com»
Туркманистонда «коронавирус» сўзи тақиқланди. Бунга сабаб сифатида мамлакатда ваҳима тарқалишининг олдини олиш кўрсатилган.
Эндиликда «коронавирус» ўрнига «ўткир респиратор касаллик» сўзини ишлатиш мумкин. Туркман ҳукумати COVID-19 пандемияси туфайли аҳоли ўртасида кўтарилаётган ваҳимани бостиришнинг таъсирчан чораларини кўрмоқда.

Хабарларда айтилишича, ушбу сўз мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан таълим масканлари, касалхоналар, турли корхоналар ва компанияларга юбориладиган махсус брошюралардан чиқариб ташланган.

Сал олдин мамлакат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат мажлисида фуқароларга исириқ тутуни ёрдамида вирусдан ҳимояланишни маслаҳат берган эди. Яна шуни айтиб ўтиш мумкинки, ҳалигача расман Турманистонда «коронавирус» инфекцияси билан касалланган беморлар қайд этилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда «коронавирус» сўзини тилга олиш тақиқланди