15:45 / 02.04.2020
2 966

Европада вазият қандай?

Европада вазият қандай?
Ҳозирги кунда Европада 30 000 дан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган бўлиб, график уларнинг тарқалиш йўналишини кўрсатади.
Франция ва Испания масъуллари сешанба куни ҳар кунгидан кўра кўпроқ ўлимни, яъни - Францияда 499 ва Испанияда 849 кишининг вафот этганлигини қайд этишди.

Францияда расмийлар оғир аҳволдаги беморларни Париждан вирус камроқ тарқалган ҳудудларга юборишни режалаштирмоқдалар, шунга ўхшаш режалар Испанияда ҳам кўриб чиқилмоқда.

Германияда канцлер Aнгела Меркел мамлакатнинг 16 штати раҳбарлари билан учрашувда чекловлар қанча давом этиши ҳамда яқинлашиб келаётган Пасха байрами тўғрисида музокара олиб борди. Германияда 77981 та касаллик ҳолати ва 931 кишининг вафот этганлиги қайд этилган.

Дунё бўйича энг кўп зарар кўрган мамлакат ҳозирга қадар 13 155 ҳолатни қайд этган Италия бўлиб қолмоқда. Инфекциялар сони тобора камайиб кетишига ҳам умид бор, аммо мамлакат жанубидаги қашшоқ ҳудуд жиддий хавф остида қолиши мумкин.

Иқтисодиёт вазири Роберто Гуалтиери чоршанба куни Il Fatto Quotidiano газетасига берган интервьюсида бу йил ЯИМнинг 6 %га пасайиши ҳақиқат эканлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европада вазият қандай?