Фото: ТАСС / Zuma
Хитойда Франциядаги шифохоналар ва қариялар уйларига мўлжалланган ниқоблар шундоқ самолётга ортилиши олдидан америкаликлар томонидан уч баробар қимматроққа сотиб олинди.
Бу ҳақда Франциянинг Прованс-Альп-Ложувард региони кенгаши президенти Рено Мюзелье маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, регион раҳбарияти хитойлик ишлаб чиқарувчилардан бир неча миллион дона ҳимоя ниқобларига пулни тўлаб берган ва маҳсулот жўнатилишга тайёр бўлган. Бироқ охирги паллада буюртма “илиб кетилган”.
“Бугун эрталаб Хитойда юкни ортиш вақтида Франция буюртмаси АҚШ пулларига сотиб олинган ва Францияга учиши керак бўлган самолёт АҚШга йўл олган”, деб айтган сиёсатчи RT France телеканали эфирида.
Liberation нашри Мюзелье билан боғланган, бироқ у воқеа тафсилотларига берилиб ўтирмаган. Бироқ нашр манбалари ушбу ахборотни тасдиқлашган ва америкаликлар бутун дунё бўйлаб ниқобларни ҳар қандай пулга сотиб олаётганини қўшимча қилишган.
“Улар ҳаттоки маҳсулотга қараб ўтирмай ҳам 2 баробар қимматроқ ва нақд пул беришмоқда. Биз бунга қодир эмасмиз”, деб айтган манбалардан бири ва французлар буюртма олинганда пулни тўлашларини қўшимча қилган.
Янги Аквитания региони кенгашидаги манба Хитойда юз бераётган воқеаларни “логистик бетартиблик” деб таърифлаган. У буюртма қилинган маҳсулотни Хитойнинг турли шаҳарларига қайта йўналтиришига тўғри келганини, чунки юк ташиш билан шуғулланувчи аэропортлар тўлиб-тошганини айтган.
Бундан ташқари, АҚШ миллиардлаб ниқоблар сотиб олмоқда ва шу сабабли Европадан тушаётган нисбатан кичик буюртмалар навбатнинг охирига қўйилмоқда. Liberation’нинг хабар беришича, регионлар маъмуриятлари ҳукуматнинг ҳимоя воситалари билан таъминлашдаги сиёсатидан норози бўлмоқда, чунки уларнинг ўзлари бундай воситалар етказилиши билан шуғулланишларига тўғри келмоқда. Таъкидланишича, Франция регионлари умумий ҳисобда Хитойга 60 млнта ниқоб буюртма қилишган.
Франциядаги манбалардан бирининг айтишича, регионлар етказиб берувчилар контактлари билан доимий равишда ўзаро алмашиб турибди. Бироқ барибир фирибгарларга ва шубҳали компанияларга дуч келиш хавфи мавжуд. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
Россия кучлари Белгород вилояти яқинида Украина армиясининг яширин позицияларини йўқ қилди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Иван Бошкович: "Ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"
Шакар ўрнига асалдан фойдаланиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
Тошкентда иккиламчи уй-жой нархлари ўсиши тезлашди
Колумбия президенти Нетаньяхуга: “Бегуноҳлар устига бомба ташлаш сизни қаҳрамонга айлантирмайди”
Фронтдаги вазият: Русларнинг Харкив областидаги юриши қандай кечмоқда?