Фото: Reuters
Соғлом одамлар ниқоб тақиши шарт эмас ва ниқобнинг ўзи коронавирусдан ҳимоялашни кафолатламайди. «РИА Новости»нинг ёзишича, бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий вакили Тарик Язаревич маълум қилган.
«Бизнинг бу борадаги фикримиз ўзгармади. Соғлом одамларнинг тиббий ниқоб тақиши талаб этилмайди. Касаллик аломатлари бўлганлар эса бошқаларни ҳимоя қилиш учун ниқоб тақиши керак. Шунингдек, беморларга қараётганларнинг барчаси касаллик юқтириб олмаслиги учун тиббий ниқоб тақиши шарт», — деган у.
ЖССТ вакилининг таъкидлашича, тиббий ниқобнинг ўзи коронавирусдан ҳимоя қилишни кафолатламайди.
«У бошқа чоралар билан биргаликда қўлланилиши лозим. Муаммо шундаки, ниқоб таққан одамларда ҳимояланганликнинг ёлғон ҳисси пайдо бўлиб, қўлни ювиш каби бошқа нарсаларни унутиши мумкин. Шунингдек, ниқобни тўғри тақишни билмасангиз, юзингизга одатдагидан ҳам кўпроқ тегишни бошлайсиз», — дея қўшимча қилган у.
Унинг таъкидлашича, бутун дунёдаги шифокорлар ва тиббиёт ходимлари биринчи навбатда етарли даражада барча ҳимоя воситаларига эга бўлиши лозим. Бунинг учун эса уларнинг оддий одамлар томонидан оммавий сотиб олинишини чеклаш лозим.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 мартдан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ниқобсиз юрган шахслар жаримага тортилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди