20:37 / 04.04.2020
2 284

Жоржио Армани пандемия мода дунёсини қай даражада ўзгартириши ҳақида очиқ хат ёзди

Жоржио Армани пандемия мода дунёсини қай даражада ўзгартириши ҳақида очиқ хат ёзди
Фото: New York Post
Дизайнер Жоржио Армани WWD нашри учун пандемиянинг мода оламига таъсири ҳақидаги фикрларни ўз ичига олган очиқ хат ёзди, деб хабар беради Harper’s Bazaar.

Ушбу хатда кийим-кечакни кенг миқёсда ишлаб чиқариш ўзини оқламаслиги, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг мавсум бўйича тақсимланиши об-ҳавога тўғри келмаслиги айтилган.
Аслида дизайнер бу каби фикрларни биринчи марта айтаётгани йў​қ, у кўп йиллардан буён матбуот анжуманларида шу мазмундаги мулоҳазаларни таъкидлаган, бироқ бошқалар бунга э’​тибор бермаган.

Фото: WWD
Коронавирус инфекцияси сабаб вужудга келган вазиятда эса кўпчилик мода саноатида ишлаб чиқаришнинг мавжуд тезлигини секинлаштириш керак, деган хулосага келди. Вақтинчалик ёки ўткинчи бўлмаган мода дизайнерлар фаолиятига чинакам қийматни қайтаришга имкон яратади.

Арманининг тез урфдан қоладиган нарсалар саноатнинг люкс сегментига кириб келганидан кейин мода оламида инқироз юзага кела бошлаганига, шу билан бирга, бу каби товарлар одамларни янада кўп харидга ундашига ишончи комил. Дизайнернинг фикрича, ҳақиқий люкс брендлар ҳамиша трендда бўлиб қолиши, уларнинг асл қиймати тушунилиши учун эса вақт керак.

«Ҳашамат вақтинчалик бўлиши мумкин эмас. Шахсан мен дўкон пештахтасида 3 ҳафта турганидан кейин олиб ташланадиган, унинг ўрнини эса ундан ҳеч қанча фарқи бўлмаган бошқа бир модель эгаллайдиган костюм ёки либос тақдим қилишдан маъно кўрмайман», — деб ёзади Армани.

Шунингдек, Жоржио брендлар ва уларни харид қиладиган мижозларни мантиқсиз пул сарфлашларини бас қилишга чақирган.
«Биз айни вақтда бошдан кечираётган, нотинч бўлган вазият бугунга қадар нималар нотўғри қилингани ва уларни ўзгартириш учун нималар қилиниши кераклиги ҳақида ўйлаш учун улкан имконият», — дейди Армани.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жоржио Армани пандемия мода дунёсини қай даражада ўзгартириши ҳақида очиқ хат ёзди