
Америкалик қўшиқчи Майли Сайрус ва унинг турмуш ўртоғи Коди Симпсон 5 апрель, якшанба куни, Лос-Анжелесдаги шифохоналарнинг биридаги тиббиёт ходимларига бепул тушлик тарқатди. Бу ҳақда Коди Симпсон ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Instagram/@codysimpson
Қайд этилишича, юлдузлар шифокорларнинг фидокорона фаолиятига миннатдорчилик сифатида «Кўмагингиз учун раҳмат, кучли бўлиб қолинг», деб ёзилган 120 ўрам таомларни шахсан ўзи топширган.
«Маҳаллий шифохона шифокорлари учун тако (мексика ошхонаси таоми)! Шифокорлар — ўз ҳаётини пандемияга қарши курашишга бағишлаган замонамиз қаҳрамонлари. Бунинг учун улардан чексиз миннатдормиз», — деб ёзиб қолдирган Коди Instagram’даги саҳифасида.
Коронавирусга қарши курашда тиббиёт ходимлари жонбозлик кўрсатаётгани бутун дунёда эътироф этилмоқда. Давлат раҳбарлари, қирол оиласи вакиллари ва машҳурлар тиббиёт ходимларининг бундай вазиятдаги жасоратини олқишламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар