
АҚШнинг Висконсин штатида икки бошли улоқ туғилди, дея маълум қилди ғайритабиий жонивор пайдо бўлган ферма эгаси.
Ферма хўжайини ажойиб эчки боласини икки юзли Қадимги Рим маъбудаси шарафига Янус деб атади. У жуда ёқимтой, ўзини яхши тутади, фақат ҳеч тўйганини билмайди. Ветеринарнинг айтишича, унинг юраги билан ўпкаси яхши ишлаяпти, иккала бош суяги ҳам тўлиқ шаклланган.
«У худди овқат сўраётгандек менга тикилгани-тикилган», — деб ёзади фермер Фейсбукда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг