ММА курашчиси коронавирусга чалинган беморларни кўтариб шуғулланмоқда (видео)

ММА курашчиси коронавирусга чалинган беморларни кўтариб шуғулланмоқда (видео)
Фото: «Championat.com»
Сербиялик аралаш жанг санъати курашчиси (ММА) Юсуф Хайрович машқ қилишнинг антиқа усулини ўйлаб топди. Нови-Пазар шаҳридаги шифохоналардан бирида коронавирусга чалинган беморлар ётган каравотни кўтариб машқ қилган. Видео «Instagram»даги «Megdan.fighting» саҳифасига жойланган.

Спортчининг ўзи коронавирус инфекциясини юқтириб олгач, шифохонага ётқизилган. Роликда айтилишича, сербиялик ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда, яқин орада коронавирусни нокаутга учратмоқчи.

Сербиялик спортчи профессионал даражада 26 та жанг ўтказиб, 13 марта ғалаба қозонган ва 11 марта мағлуб бўлган. Жанглардан бири дуранг тугаган бўлса, яна бири ўтказилмаган деб тан олинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар