date
views 2 448

АҚШда илк бор уй ҳайвонларида ҳам коронавирус аниқланди

АҚШда илк бор уй ҳайвонларида ҳам коронавирус аниқланди
Америка Қўшма Штатларида илк бор уй ҳайвонлари коронавирус инфекцияси қайд этилди.
“АР“ ахборот агентлигининг АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб хабар беришича, Нью-Йорк штатидаги иккита уй мушугида COVID-19 аниқланган. Ветеранларнинг сўзларига кўра, мушукларда нафас олиш борасида муаммолар кузатилмоқда, аммо улар тузалиб кетади. Уй ҳайвонлари инфекцияни уйдан ёки қўшниларникидан юқтиргани тахмин қилинмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирга қадар коронавирусни одамлардан ҳайвонларга ва аксинча ҳайвонлардан одамларга юқиш ҳолати тасдиқланмаган.
Олдинроқ, Нью-Йорк шаҳри маъмурияти Бронкс ҳайвонот боғида еттита шер ва йўлбарсда коронавирус инфекцияси аниқланган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда илк бор уй ҳайвонларида ҳам коронавирус аниқланди