06:50 / 24.04.2020
2 333

Коронавирус сабабли Италияда ўнлаб мафия бошлиқлари қамоқдан озод қилиниши мумкин

Коронавирус сабабли Италияда ўнлаб мафия бошлиқлари қамоқдан озод қилиниши мумкин
Фото: The Guardian
Италия ҳукумати COVID-19 касаллигини юқтириб олиш хавфи сабабли ўнлаб мафия бошлиқларини қамоқдан чиқариб, уй қамоғига ўтказиши мумкин. Улар қаторидан 70 ёшдан катта ва турли сурункали касалликлари бўлган мафия бошлиқлари ўрин олиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Бироқ Италия адлия вазири Альфонсо Бонафеде ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини айтган.

Италиянинг L’Espresso журнали хабарига кўра, Милан суди Сицилия мафиясининг энг нуфузли етакчиларидан бири, 23 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган 78 ёшли Франческо Бонуруни уй қамоғига ўтказишга қарор қилган. Сўнгги бир неча ҳафтада Калабриянинг Ндрангета мафияси раҳбарлари — 65 ёшли Винченцино Яннаццо ва 72 ёшли Рокко Санто Филиппоне қамоқхоналардан уй қамоғига жўнатилган.

The Guardian’нинг ёзишича, умумий ҳисобда Италия қамоқхоналарида уй қамоғига ўтказилиши мумкин бўлган 74 нафар мафия бошлиғи бор. Улар орасида Сицилия мафиясининг етакчиларидан бўлган 78 ёшли Леолука Багарелла ва 81 ёшли Раффаэле Кутоло ҳам бор.

Мафия бошлиқларининг уй қамоғига ўтказилиши эҳтимоли пандемия вақтида ва ундан кейин жиноятчиликнинг кўпайиши ҳақидаги хавотирларга сабаб бўлмоқда. Айни пайтда Италия қамоқларида жиноий ташкилотларнинг тахминан 12 минг нафар аъзоси жазо муддатини ўтамоқда. Қамоқхоналар ходимларининг айтишича, маҳбуслар вирусни юқтириб олиш эҳтимолини ошириш ва қамоқдан чиқиш учун бир-бири билан қучоқлашишни бошлаган.

Коронавирус сабабли Туркия 90 минг маҳбусни, АҚШ эса минглаб маҳбусларни вақтинча озод қилиши маълум қилинган. Эрон эса дастлаб 70 минг, кейинроқ 100 мингга яқин маҳбусни вақтинча озод қилди. Хитойдаги қамоқхонада эса 200 дан ортиқ одам коронавирус юқтириб олгани аниқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус сабабли Италияда ўнлаб мафия бошлиқлари қамоқдан озод қилиниши мумкин