date
views 7 133

Коронавирус эпидемиясини тўхтатишнинг ягона йўли маълум бўлди

Коронавирус эпидемиясини тўхтатишнинг ягона йўли маълум бўлди
Англия ва австралиялик бир гуруҳ олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, коронавирус эпидемиясини тўхтатиб қолишнинг ягона йўли вакцина қилиш эканлиги маълум бўлди. Шу бўйича олиб борилган изланишлар ҳақида Science Alert порталид хабар берди.

Мутахассислар айтишича, вирусдан фориғ бўлган беморда уни қайта юқтирмаслик учун мустаҳкам иммунитет тўлиқ шаклланмайди.
Организм учун вирусга қарши етарли антитаначаларни ишлаб чиқариши учун қарийб уч ҳафта вақт зарур, шундан сўнг ҳам улар одамни бир неча ой давомида инфекциядан ҳимоя қила олади холос, — дейди иммунология профессори Эрик Вивье.

Буюк Британиядаги генетика институти директори Франсуа Баллунинг мазкур вирусни яна юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатларнинг учраши у бемор организмидан ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмаслиги, худди герпес каби ҳаракатсиз ҳамда белгисиз сурункали инфекция сифатида сақланиб қолишидан далолат беради.

Австралиянинг Перт шаҳри университети профессори Арчи Клементснинг қатъий ишонч билан таъкидлашига қараганда, бундай пайтда масаланинг ягона ечими — бу вакцина қилиш ҳисобланади.

Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларга кўра, жаҳон бўйича коронавирусни юқтирганлар сони 2,5 млн.дан ошиб кетди, 185 мингдан зиёд инсон вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус эпидемиясини тўхтатишнинг ягона йўли маълум бўлди