00:05 / 25.04.2020
2 626

ЖССТ пандемияга қарши кураш бўйича янги халқаро ташаббусни йўлга қўйди

ЖССТ пандемияга қарши кураш бўйича янги халқаро ташаббусни йўлга қўйди
Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус чақирувчи касалликни ташхислаш ва даволаш технологияларини ишлаб чиқишни тезлаштиришга қаратилган янги халқаро ташаббусни йўлга қўйди.

Ушбу муносабат билан тантанали маросим Женевада бир қатор халқаро тузилмалар ва давлатлар вакиллари иштирокида телеанжуман режимида бўлиб ўтди.
ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус видеоанжуманни очиб, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенга, Франция президенти Эмманюэл Макронга ҳамда саховатпешалар Билл ва Мелинда Гейтсга ташаббусдаги иштироклари учун миннатдорлик билдирди.

Биз умумий хавф олдида турибмиз, биз уни биргаликда ҳаракат қилибгина енга оламиз”, деб айтган ЖССТ раҳбари ва дунё пандемияга қарши кураш учун самарали воситаларга “ўткир эҳтиёж” сезаётганини қўшимча қилган.

Янги ташаббус “COVID-19’га қарши воситаларга эгалик қилишни тезлаштириш” (Access to COVID-19 Tools Accelerator) деб ном олган.
Барчамиз ҳамма одамлар коронавирус устидан ғалаба учун муҳим бўлган барча воситаларга эга бўлишлари тарафдоримиз”, деб қўшимча қилган Гебрейесус.

Ўз навбатида, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус чегара билмаслигини ва ҳамма ерда одамларга хавф солаётганини айтган. “Ўзаро боғлиқ дунёда хавфсизликда эмас эканмиз, ҳеч қайси биримиз хавфсизликда бўла олмаймиз”, деб айтган БМТ раҳбари ва инсоният биргаликда ҳаракат қилиб, жорий пандемиядан ғолиб бўлиб чиқишига ишонишини таъкидлаб ўтган.

ЖССТда тушунтирилишича, янги ташаббус ўзидан “коронавируснинг олдини олиш, уни ташхислаш ва даволаш бўйича хавфсиз ва самарали технологияларни ишлаб чиқиш ва қўллашни тезлаштиришда глобал ҳамкорлик ва шерикликни” акс эттиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ пандемияга қарши кураш бўйича янги халқаро ташаббусни йўлга қўйди