21:40 / 26.04.2020
2 461

Англиялик ўқитувчи ўқувчиларига тушлик етказиш учун ҳар куни 10 км масофани пиёда босиб ўтади

Англиялик ўқитувчи ўқувчиларига тушлик етказиш учун ҳар куни 10 км масофани пиёда босиб ўтади
Фото: Grimsby Telegraph
Англиянинг Гримсби шаҳридаги мактаб директори ёрдамчиси Зейн Паулз кам таъминланган оилаларда яшовчи ўқувчиларига бепул тушлик етказиб бериш учун ҳар куни қарийб 10 километр масофани пиёда босиб ўтади, деб ёзади Grimsby Telegraph.

Паулзнинг 18 килограммлик рюкзагида овқатдан ташқари ўқувчиларининг уй вазифалари ҳам бор. У ҳар куни энг камида 78 нафар ўқувчисини кўриб келади.
Қайд этилишича, Паулз аввал ҳарбий бўлган, шунинг учун бу иш унга қийинчилик туғдирмайди. Унинг сўзларига кўра, бу ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олиш учун янги имконият.

Ушбу мактаб директори Ким Лич ва яна бир ўқитувчи узоқроқда яшайдиган яна 25 ўқувчига бепул тушликни машинада етказиб беради.
Паулз маҳаллий аҳоли томонидан қаҳрамон деб тан олинган.

«Кимнинг хабари бўлмаса, менинг отам — Гримсбидаги мактабда директор ўринбосари. У карантиндаги кам таъминланган ўқувчиларига тушлик етказиб бериш билан шуғулланади. Қаҳрамон. Мен у билан фахрланаман».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Англиялик ўқитувчи ўқувчиларига тушлик етказиш учун ҳар куни 10 км масофани пиёда босиб ўтади