
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирус инфекциясидан соғайганидан кейин мамлакат халқига мурожаат қилди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар бермоқда.
У мамлакат аҳолисини карантин қоидаларини бузмасликка чақириб, хавф ҳамон юқорилигини билдирган. Шунингдек, Жонсон аҳолини хавф остига қўймаслик мақсадида карантин чораларини юмшатишни истамаслигини таъкидлаган ва “Пандемияга қарши кураш ҳали тугамаган” деган.
Бош вазирнинг 27 март куни коронавирус билан касалланганлигини маълум бўлган эди. Касалликнинг дастлабки ўн куни у ўз қароргоҳида ўзини изоляцияга олиб давлатни бошқаришда давом этди. Шундан сўнг сиёсатчи даволовчи шифокорнинг маслаҳати билан Лондондаги Санкт-Томас касалхонасига ётқизилди. Кейин бош вазирнинг аҳволи ёмонлашди ва уни реанимация бўлимига ўтказишди.
Жонсон 13 апрель куни шифохонадан чиқарилди ва у клиниканинг барча ходимларига, айниқса “аҳволи оғир пайтда” унинг ёнида навбатчилик қилган мутахассислар Женни МакГи ва Луис Питармга алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда 153 минг киши ушбу касалликка чалинган, 20 минг нафардан ортиқ одам вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар