21:46 / 30.04.2020
4 500

Америка миллий институти раҳбари коронавирусни даволаш дорисини топди

Америка миллий институти раҳбари коронавирусни даволаш дорисини топди
Америка аллергик ва инфекцион касалликларни ўрганиш миллий институти раҳбари Энтони Фаучи (шу кунларда Америка қаҳрамони)нинг айтишича, коронавирус инфекциясини юқтирган ҳамда оғир аҳволда бўлган беморларга ремдесивир дорисининг фойда бериши яққол аниқ бўлди. Унинг сўзларига кўра, мазкур препаратни қўллаш натижасида беморда симптомлар 15 кун эмас, балки 11 кунда барҳам топади. Бу ҳақда интернетдаги манбаларга асосланиб Далетов.уз хабар берди.

Мутахассислар коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва оғир аҳволда бўлган 197 нафар беморни 10 кун давомида ҳамда яна 200 нафар беморни беш кун давомида ремдесивир билан даволашган. Синовга олинган 397 нафар беморда пневмония аломатлари кўзга ташланган ва қонида кислород даражаси паст бўлган, аммо уларга ҳали сунъий нафас олиш аппарати керак бўлмаган. Беморларнинг ярми 14 кунлик даволанишдан сўнг касалхонани соғайиб тарк этган.

Ҳозирча дорини кўп сонли беморларда синовдан ўтказишмоқда. Препаратни ишлаб чиқарувчи Gilead компанияси яқин ҳафталарда тадқиқот ва синов натижаларини тўлиқ эълон қилиши кутилаяпти.

Қизиқ тарафи, мазкур дорининг синовдан яхши ўтганлиги ҳақидаги хабар ортидан нафақат Gilead компанияси акциялари, балки Америка фонд бозори ўса бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка миллий институти раҳбари коронавирусни даволаш дорисини топди