03:00 / 03.05.2020
4 739

Росссиядаги мигрантларнинг карантин шароитидаги аҳволи ҳақида

Росссиядаги мигрантларнинг карантин шароитидаги аҳволи ҳақида
Фото: «ТАСС»
Россияда муҳожирларга ҳатто коронавируснинг барча белгилари бўлса ҳам ёрдам берилмаяпти. Бу ҳақда Россиядаги мигрантларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан шуғулланиб келаётган асли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Валентина Чупик Asia-Plus нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг айтишича, карантин шароитида Россияда бўлиб турган мигрантлар қийин аҳволда. «Тожикистонлик мигрантларнинг аҳволи ўзбекистонлик мигрантлар аҳволи билан бир хил ва қирғизистонлик мигрантлар аҳволидан деярли фарқ қилмайди. Шу сабабли мен ўз жавобимда алоҳида тожикистонлик мигрантлар ҳақида эмас, умуман Марказий Осиёдан бўлган мигрантлар ҳақида гапираман», — деган у Россияда карантин шароитида бўлиб турган тожикистонлик миргантлар қай аҳволда, деган саволга жавобан.

«Биринчидан, уларни полиция таъқиб қилмоқда, ҳатто уйда бўлган пайтларида ҳам. Сўнгги ҳафталарда кириш-чиқиш назорати жорий этилиши билан, полиция мигрантларнинг «ўзини изоляция» қилиш тартибини бузганлик — улар рўйхатдан ўтган яшаш жойларидан 100 метр узоқда бўлганликларини текшириш учун квартираларга бостириб киришни бошлади.

Кўчада («кўриниши славянларга ўхшамаган» барча мигрантларга каби) уларга ҳали ҳам «ёпишмоқда». Фақат энди Россияда қонуний бўлиб турганлигини текширишга (аслида бу ноқонуний, айниқса президентнинг 2020 йил 18 апрелдаги 274-сонли фармонига зид) энди «ўзини изоляция» қилиш режимини бузамаганлигини — рўйхатдан ўтган яшаш жойларидан 100 метр узоққа кетмаганлигини текшириш қўшилди. Ишчи рухсатномаси бўлса, уни ҳақиқий эмас деб топишмоқда. Полиция томонидан олинадиган поранинг ўртача миқдори 5 000 рублдан 15 000 рублгача (тахминан 60 доллардан 200 долларгача) ошди.

Иккинчидан, уларга иш ҳақи тўлашмайди. Энг инсонпарвар ҳолатда — премиялар ва иш ҳақининг «кул ранг» қисмини тўламай қўйиб, уларни шартномада кўрсатилган энг кам иш ҳақи (Санкт-Петербургда бу 19 000 рубль) билан қолдиришади.

Расмий равишда ишлайдиганларни ўз хоҳишлари билан ишдан бўшаш ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқиш ҳақида ариза ёзишга мабурлашмоқда. Лекин аввалгидек ишлашни таклиф қилишади, фақат энди бунинг учун бир тийин ҳам тўлашмайди.

Норасмий равишда иш билан банд бўлганларни эса (ва бундайлар мутлақ кўпчиликни ташкил этади – улар патент учун пул тўлайди, лекин иш берувчилар улар билан шартнома тузмайди) шунчаки кўчага ҳайдаб чиқаришади ёки ишлатишда давом этиб, қарздорликни «карантин тугаши билан» тўлашга ваъда беришади.

Учинчидан, уларга турар жой учун ижара ҳақини оширишади. Хонадон эгаларининг ўзи ҳам даромадларини йўқотмоқда ва ижара ҳақи ҳисобига даромадларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ижара ҳақини ўртада бўлиб тўлаш мақсадида ҳар бир квартирада «зичлашув»га, унда яшайдиган одамлар сонининг ортишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида мигрантлар муҳитида эпидемик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келади.

Тўртинчидан, уйга қайтиш, фуқароликни олиш ёки яшаш ҳуқуқини олиш имкониятини айтиб фирибгарлик йўли билан алдашмоқда. Улар мигрантларга қўнғироқ қилиб чиқиб мавжуд бўлмаган чартер рейсга чипта олишни, Россия фуқаролигини ёки бошқа олишни тезлаштириб беришни таклиф қилишади. Одамлар эса чўкаётган одам ҳасга ёпишгандай уларга ишониб пулларидан айрилиб қолмоқда», — деб Россиядаги мигрантларнинг қийин аҳволи ҳақида гапириб берган Валентина Чупик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Росссиядаги мигрантларнинг карантин шароитидаги аҳволи ҳақида