10:53 / 08.05.2020
3 130

Туркиялик олимлар коронавирусдан халос бўлишга ёрдам берувчи дори воситаси ишлаб чиқишди

Туркиялик олимлар коронавирусдан халос бўлишга ёрдам берувчи дори воситаси ишлаб чиқишди
Туркиялик олимлар коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўллаш учун дори воситаси ишлаб чиқишди. Восита одамларда синовдан ўтказилишга тайёр.
Дори воситаси VSY Biotechnology компанияси ва Истанбулдаги тиббиёт фанлари университети томонидан ишлаб чиқилган.

Университет ректори Жавдат Эрдўлнинг таъкидлашича, дори лаборатория шароитларида самарали эканини кўрсатган ва энди унинг клиник синовларини ўтказиш лозим. “Биз коронавирусга чалинган кўнгиллиларда дорини синашга тайёрмиз”, деб айтган Эрдўл.

Бироқ мутахассисларга бундай синовларни бошлаш учун Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатини олиш керак бўлади.
Айни вақтда Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 133 мингдан ошиб кетди, ундан 3641 киши вафот этган, 82 мингдан кўпроқ одам соғайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиялик олимлар коронавирусдан халос бўлишга ёрдам берувчи дори воситаси ишлаб чиқишди