17:47 / 13.05.2020
3 652

Улар нега АҚШ фуқаролигидан воз кечяпти?

Улар нега АҚШ фуқаролигидан воз кечяпти?
Жорий йилнинг илк чорагида хорижий мамлакатларда яшайдиган 2909 нафар америкалик ўз ихтиёрига кўра АҚШ фуқаролигидан воз кечди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, 2019 йилнинг охирги чорагида 261 (йил давомида жами 2072) киши АҚШ фуқаролигидан воз кечган, 2020 йилнинг илк уч ойида эса бу кўрсаткич кескин ортди.

Мутахассисларнинг фикрича, қўш фуқароликка эга ва хорижий мамлакатларда яшайдиган америкаликлар коронавирус пандемияси оқибатида солиқ юкининг ортиши туфайли АҚШ паспортининг баҳридан ўтяпти.

Чет элда яшайдиган америкаликлар ҳам хорижий банклардаги ҳисобрақамлари ва инвестициялари ҳақида маълумот бериши, шунга биноан солиқ тўлаши керак. АҚШга қайтишни ўйламаётганлар бу юкдан халос бўлиш йўлини танлаяпти.

Дунёнинг турли давлатларида қарийб 9 миллион америкалик яшайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Улар нега АҚШ фуқаролигидан воз кечяпти?