date
views 5 253

Исломни қабул қилган машҳур яҳудий олимлар

Исломни қабул қилган машҳур яҳудий олимлар
Исломнинг энг аввалги давридан бошлаб, яҳудийлар мусулмонлар билан яқин алоқада бўлишган. Бу халқнинг кўплаб вакиллари Исломни қабул қилишига олиб келди. Ислом илмлари ривожига ҳисса қўшган олимлар орасида мусулмон яҳудий ҳам [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9hem9uLnV6L2NvbnRlbnQvdmlld3MvaXNsb21uaS1xYWJ1bC1xaWxnYW4tbWFzaGh1ci15YWh1ZGl5LW9saQ%3D%3D]анчагина[/leech].

Абдуллоҳ ибн Салом (550-663), эҳтимол исломни қабул қилган яҳудийларнинг энг таниқлисидир. Ривоятларга кўра, у Ясрибнинг энг нуфузли яҳудий руҳонийларидан бири бўлган. Пайғамбар Муҳаммад солллаллоҳу алайҳи васаллам бу шаҳарга келганларида, Абдуллоҳ ибн Салом у зотнинг пайғамбарлигига имон келтириб, Исломни қабул қилди.

Каъбул-Ахбор (652 ёки 655 йилда вафот этган) – яманлик исломни қабул қилган раввин. У халифа Умар розияллоҳу анҳу даврида Мадинага кўчган ва шунинг учун уни тобеинлардан дейишади. Каъбул-Ахбор Қуръоннинг таниқли таржимонига айланди. У исроилиётлар – яҳудий ва инжилдаги ривоятларнинг тарқалишига ҳисса қўшган деган ривоятлар бор.

Ҳорун ибн Мусо (вафоти 786 йил) арабларнинг Азд қабиласида яшаб, Исломни қабул қилди. У араб тилини билимдони бўлди, қироатни ўрганишга катта ҳисса қўшди. Сибаwайҳ - араб тилининг биринчи грамматикаси муаллифининг устози бўлган.

8-асрнинг яна бир машҳур араб тили грамматикаси олими, Куфа мактабининг асосчиси Абу Жафар ар-Руасий ҳам исломни қабул қилган яҳудий бўлган.

Абу Баракат ал-Бағдодий (1080-1164) - келиб чиқиши яҳудий бўлган файласуф, табиб ва физик. У ибронийча Натанел номи билан асарлар ёзган. У Бағдод халифалари ва салжуқийлар султонларининг сарой табиби бўлган. Абу Баракат фалсафада Арасту ғояларига содиқ эди. У кўп жиҳатдан Ибн Синога эргашган, шу билан бирга ўз ғояларини ривожлантирган. У тезликни кетма-кет ошириш билан кучнинг кетма-кет ўсиши натижасида тушган жисмларнинг тезлашишини тушунтиришни таклиф қилди. Исломни умрининг охирида қабул қилган.

Самуэл ибн Яҳя ал-Мағрибий (1130-1180) ҳам Бағдодда яҳудий раввинининг оиласида туғилган. Исломни қабул қилиб, отасини хафа қилишдан қўрқиб, кўп йиллар давомида динини оиласидан яширган. У 1163 йилда тушида буни буюрилганини кўрганидан сўнггина исломни қабул қилганини эълон қилди. У математик, астроном ва табиб эди. 19 ёшида “Ал-Баҳир фил-жабр” деб номланган математик рисола ёзди. Унинг яҳудийликни танқид қилган “Ифҳамул Яҳуд” асари ҳам шуҳрат қозонган.

Рашидуддин Ҳамадоний (1247-1318) Ҳамадонда Эрон яҳудийлари оиласида туғилган. Исломни 30 ёшида қабул қилди. элхонийлардан Ғазаннинг (1295-1304) ишонган вазири Рашидуддин Ҳамадоний эди. У ҳам табиб эди. Рашидуддин асосан машҳур тарихчи сифатида танилган. У ҳукмдор номидан яратган

"Жомиъут-таворих" ("Солномалар тўплами") ўрта асрлар тарихидаги Илхонийлар ва Мўғуллар империяси даврининг энг муҳим тарихий манбасидир. Рашидуддин хонни заҳарлаганликда айбланиб қатл қилинган.

Ёқуб Умар тайёрлади
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исломни қабул қилган машҳур яҳудий олимлар