
Жанубий Америка коронавируснинг янги эпицентрига айланди. Бу ҳақда ЖССТ соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан маълум қилди.
Бразилия — материкда коронавирусдан энг кўп жабр кўрган мамлакат. Коронавирусни юқтирганлар сони 310 минг кишидан ошиб кетиб, Бразилия касаллар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга кўтарилди. Райаннинг таъкидлашича, минтақадаги вазият ўта ташвишли — Лотин Америкаси мамлакатларида касалликни юқтириш бўйича ҳолатлар кўпайиб боряпти.
Коронавирусни юқтирганлар сони бўйича иккинчи ўринда Перу — 108 минг нафар бемор. Чилида 61 киши, Эквадорда 35 минг кишига касаллик юққан. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 