15:15 / 23.06.2020
2 685

Атамбоев 11 йилга қамалди. Ундан давлат мукофотлари ҳам олиб қўйилади

Атамбоев 11 йилга қамалди. Ундан давлат мукофотлари ҳам олиб қўйилади
© РИА Новости / Владимир Астапкович
«Суд Атамбоевни айбдор деб топди ва 11 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади. Унинг давлат мукофотлари ва мол-мулки мусодара қилинади», дея айбловни ўқиб эшиттирган Бишкекнинг Биринчи май туман суди судьяси.

Прокурор собиқ президентга 15 йиллик қамоқ жазоси ва мол-мулкини мусодара қилишни сўраганди.
Атамбоев судда охирги сўзни айтишдан бош тортган. У билан бирга айбланаётганлардан ҳеч бири айбини бўйнига олмаган.

Миллати чечен бўлган «криминал авторитет» Азиз Батукаев 2004 йил қамалганди. У узоқ йиллик қамоқ жазосини ўтаётган вақтда 2013 йил озодликка чиқарилади. Расмий маълумотларда унинг саломатлигидаги муаммо сабаб озод қилингани айтилади. 2013 йилнинг ўзида Қирғизистонда бу иш бўйича суриштирув бошланган ва асосий айбдор сифатида омбудсман раҳбари Турсунбек Акун айтилганди. Аммо суриштирув ишлари тўхтатиб қўйилган.

2019 йил президент Сооронбай Жээнбеков топшириғи билан суриштирув ишлари тикланиб иш доирасида собиқ соғлиқни сақлаш вазири ва собиқ бош прокурор қўлга олинганди.
Ўтган йилнинг 8 августида Атамбоев Қўй-Тошдаги уйида Қирғизистон хавфсизлик кучлари ўтказган операция доирасида қўлга олинганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбоев 11 йилга қамалди. Ундан давлат мукофотлари ҳам олиб қўйилади