11:15 / 01.07.2020
2 549

Индонезиядаги шаҳар мэри шифокорлар олдида тиз чўкди

Индонезиядаги шаҳар мэри шифокорлар олдида тиз чўкди
Сурабая шаҳри жойлашган Шарқий Ява провинцияси мамлакатдаги коронавирус тарқалиши ўчоғига айланган.
Индонезиядаги катталиги жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Сурабая шаҳри мэри Три Рисмахарини COVID-19га қарши курашда қатнашаётган шифокорлар билан учрашув чоғида улар олдида тиз чўкиб йиғлаб юборди, деб ёзади Jakarta Post нашри. У шифокорлар эпидемия вақтида дуч келган қийинчиликлар учун улардан кечирим сўраган.

Рисмахарини Индонезия тиббиёт ассоциацияси (IDI) ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашув ўтказган. Учрашув чоғида Сурабая шаҳридаги Соетомо касалхонаси пульмонологи муассаса COVID-19 беморлари билан тўлиб кетганини айтган. Унинг қўшимча қилишича, шаҳар аҳолиси эҳтиёт чораларига амал қилмаётганлиги сабабли вирус тарқалиши тезлашган.

Шундан сўнг Три Рисмахарини ўрнидан туриб шифокорлар олдида тиз чўккан.

«Илтимос, бизни айбламанг», — деган у.

Нашрнинг қайд этишича, Сурабая шаҳри жойлашган Шарқий Ява провинцияси мамлакатдаги коронавирус тарқалиши ўчоғига айланган. 29 июнь ҳолатига бу ерда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 11,5 мингта ҳолат қайд этилган.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, Индонезияда жами 55 мингдан ортиқ COVID-19 ҳолати аниқланган, 2805 киши вафот этган. Мамлакатда кунига мингдан ортиқ касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезиядаги шаҳар мэри шифокорлар олдида тиз чўкди