06:30 / 08.07.2020
2 528

Хитойда кўп асрлик қадимий кўприк тошқинлар сабабли вайрон бўлди

Хитойда кўп асрлик қадимий кўприк тошқинлар сабабли вайрон бўлди
Фото: Global Look Press/Shi Yalei/Xinhua
Хитой шарқидаги кучли тошқинлар Мин сулоласи вақтида (1368-1644 йиллар) қурилган кўприкнинг вайрон бўлишига олиб келди.
Хуаншань шаҳридаги Чжэньхай кўприги тарихий аҳамиятдаги объект сифатида давлат муҳофазасида бўлган. Бироқ у кучли ёмғирдан кейин Синьань дарёси томонидан вайрон қилинган.

Маҳаллий аҳоли эвакуация қилингани ва кўприк тўсиб қўйилгани сабабли ҳеч ким жабрланмаган.
Таъкидланишича, кўприк 1536 йилда қуриб битказилган ва Цин сулоласи вақтида (1644-1911 йиллар) бир неча бор реконструкция қилинган. Кўприкнинг узунлиги 133 метрни, эни эса 15 метрни ташкил қилган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда кўп асрлик қадимий кўприк тошқинлар сабабли вайрон бўлди