19:53 / 08.07.2020
2 913

Олимлар коронавирус мияга зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Олимлар коронавирус мияга зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Британиялик олимлар коронавирус мия фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар беради Reuters.

Таъкидланишича, Лондон университети ходимлари коронавирусга чалинган 43 кишида инсулт, яллиғланиш, миянинг вақтинча дисфункцияси, алаҳсираш ва психоз каби неврологик касалликлар кузатилганини қайд этган.

Янги турдаги коронавирус сабаб юзага келган касалликлар асосий респиратор ҳисобланади ва ўпкага шикаст етказади, бироқ нейробиологлар унинг мияга таъсирини исботловчи янги далилларни қайд этган.

«Мени коронавирусга чалинган миллионлаб одамлар ташвишга солмоқда. Бир йилдан сўнг инфекциядан соғайганлар сони 10 миллион кишига етса ва уларда хотира билан боғлиқ муаммолар кузатилса… бу уларнинг ишчанлиги ва кундалик фаолият билан шуғулланишига таъсир кўрсатади», — дейди канадалик нейробиолог Эдриан Оуэн.

Унинг сўзларига кўра, янги маълумотлар бу турдаги тадқиқотларни ўтказиш, коронавирус асоратлари сабаб неврологик ва руҳий касалликлар тарқалишини баҳолаш учун маълумотларни йиғиш зарурлигини кўрсатади.

Аввалроқ бразилиялик стоматологлар коронавирус бемор оғиз бўшлиғига зарар етказишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг ўрталарида дунёнинг 38 давлатидан бўлган 500 дан ортиқ олимлар коронавирус сабаб беморлар таъм ва ҳид билиш ҳиссини йўқотаётгани устида тадқиқот олиб бораётгани тўғрисида хабар берилганди. Июнь ойи бошларида эса АҚШдаги тадқиқот марказида коронавирус билан касалланган беморларда ҳид билиш қобилиятининг нима сабабдан йўқолаётгани аниқланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирус мияга зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди