
Дунёдаги энг баланд шаршара сизнингча бу қайси?
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Венесуэладаги Aнгел шаршараси дунё миқёсида энг баланд шаршара мақомини олган. Унинг умумий баландлиги 3212 фут (979 метр). Aнгел шаршараси Венесуэланинг жануби шарқидаги Боливар штатининг Канайма миллий боғида жойлашган. Ушбу шаршара жуда ҳам қадрланганлиги сабабли ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон меросига айланган. Шаршаранинг баландлиги географ Перри Лоури томонидан 1949 йил ўлчанган.

1990 йилдан буён сайёҳларнинг ташрифига рухсат берилган. Уларнинг аксарияти Канайма миллий боғига Aнгел шаршарасини кўриш учун қадам ранжида қилишади. Бу шаршара ўзининг жозибаси ҳамда саловати билан кўплаб сайёҳларни ўзига ром қилган десак, муболаға бўлмайди.

Ҳозирги кунда Aнгел шаршараси дунё бўйича энг баланд шаршара ҳамда энг узун тўхтовсиз шаршара номи билан тан олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар