23:18 / 20.07.2020
2 966

АҚШ: Мериленд штати ёшлари коронавирусининг асосий қурбонларига aйланмоқда...

АҚШ: Мериленд штати ёшлари коронавирусининг асосий қурбонларига aйланмоқда...
COVID-19 ёши катта беморларда жуда катта хавф туғдириши барчамизга бир неча бор таъкидланмоқда. Ушбу маълумотларга таяниб, кўпгина давлатлар қарияларни кўчага камроқ чиқишга даъват этиб келяпти. Шунга қарамай, АҚШнинг Мериленд штатида вирусга чалинаётганларнинг аксарияти бу 20-30 ёш оралиғидаги ёшлар ҳисобланмоқда.

Ҳукумат расмийларининг маълумотларига кўра, бунга сабаб ресторан ва барлар, дам олиш масканларида айнан 30 ёшгача бўлганларнинг гавжум эканлигидир. Сабаби, бу ёшдаги фуқаролар ишчи қатламнинг асосини ҳам ташкил этади. Ҳукумат чораларни қаттиқлаштиришга уринаётган бўлсада, қоидаларни қўпол равишда бузаётганлар ҳам топилмоқда.

Мериленд Соғлиқни сақлаш ходимлари эндиликда ёшлар орасида касаллик авж олишидан хавотирда. Бу эса штатдаги пандемия даврида ишлаётган ишчиларнинг асосий қисмига зарар етади деганидир. Жорий ҳафтанинг пайшанба кунида Мерилендда 6 та ўлим қайд этилган ҳамда кунига 650-700 кишида янги вирус билан зарарланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Агарда шу зайлда касалликнинг кўпайиш ҳолатлари кузатилаверса, ҳукумат яна карантинни кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга мажбур бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ: Мериленд штати ёшлари коронавирусининг асосий қурбонларига aйланмоқда...