22:37 / 18.07.2020
650

Барселона Опера уйи консерт дастурини ўзига хос тарзда гулларга намойиш этди

Барселона Опера уйи консерт дастурини ўзига хос тарзда гулларга намойиш этди
Дунёдаги энг нуфузли опера уйларидан бири 2 мингдан ортиқ ажойиб ўсимликлар учун концерт дастури уюштирди. Уч ойлик ёпилишдан сўнг, Барселонадаги El-Liceu опера уйи 2292 та ўсимликларга Пуччининг “Хризонтема” спектаклини намойиш этди.

Ушбу лойиҳанинг асосчиси опера уйининг бадиий раҳбари, испаниялик рассом Еугенио Aмпудиядир. Саънаткорнинг таъкидлашича, бу концерт дастурини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, атрофдаги бошқа нарсалар одамларга ҳамдардлик тушунчасини кенг кўламда тушунишига ёрдам бера олишини аниқлаш бўлган.

Aлберто де Хуаннинг айтишича, бу концерт бироз бўлса-да одамларни табиатга бўлган муносабатини ўзгартиришга ёрдам бериши мумкин.
Концерт якунидан сўнг, барча гулларни касалхонада даволанаётган беморларга етказиб беришган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)