Буюк Британия ҳамда АҚШ Россияни хакерликда айблаётгани ҳақидаги хабарлар тарқала бошлади. Маълумотларга кўра, АҚШ ҳамда Буюк Британия бутун дунёга вирусга қарши ишлаб чиқаётган вакцинасини улашишни хоҳлаётган бир пайтда, русларнинг хавфсизлик хизмати ходимлари юқоридаги давлатларнинг COVID-19 га қарши изланишлари ва тадқиқотлари ҳақидаги маълумотларини ўзлаштиришга уринаётгани ҳақида хабар қилади bbc.com.
Бироқ Россиянинг Британиядаги элчиси Андрей Келин ВВС мухбирларига:
- Бу мутлақо асоссиз ҳамда мантиқсиз айблов. Ҳайронман, нега Британия бутун дунё учун фойдали бўлган вакцинанинг ишлаб чиқарилишига халақит қилишга уриняпти?!
- дея жавоб берган. Элчи жаноблари аллақандай тўқима ва уйдирмаларни бас қилишларини сўраб мурожаат қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар