07:57 / 30.07.2020
927

Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисининг COVID-19 учун топширган тести мусбат бўлиб чиқди

Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисининг COVID-19 учун топширган тести мусбат бўлиб чиқди
Матбуот хизматининг хабар беришича, AҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен COVID-19 бўйича топширган тести ижобий натижа кўрсатди.

Оқ уйнинг таъкидлашича, О’Брайен узоқ масофадан туриб ишлаётганини ва бошқа нарсалардан ўзини ҳимоя қилиш учун хавфсизлик чораларини кўрган экан.“Бу албатта, президент ҳамда вице-президент учун хавф солмайди”, - дейди Оқ уй.

AҚШ ахборот хизматининг айтишича, О’Брайен икки ҳафта бурун Парижда бўлиб, бир қатор Европа мамлакатларидаги ҳамкорлари билан учрашган.

Шубҳасиз, О’Брайен Трампнинг олдида ишлаётган, коронавирусга чалинган ягона шахс эмас. Доналд Трампнинг вице-президентининг котиби ҳам ушбу пандемияга чалинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)