11:50 / 28.07.2020
2 646

Янги мода. Дисплейга эга ҳимоя ниқоби яратилди (видео)

Янги мода. Дисплейга эга ҳимоя ниқоби яратилди (видео)
Фото: Hi-Tech.Mail.ru
Америкалик дизайнер юпқа LED-дисплейни юз учун мўлжалланган ниқоб матосига жойлаштирди. Ундан коронавирусга қарши фойдаланиш мумкин, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Челси Клукас исмли аёл дастлаб YouTube’га қўл остидаги материаллардан экранли ниқоб йиғиш бўйича оддий қўлланмани эълон қилган. Видео остига қолдирилган изоҳларда кўпчилик тайёр ниқобни қаердан харид қилиш мумкин деб сўрайвергач, у ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилган.

У юз учун мўлжалланган оддий матони олган ва унга ўнлаб ёруғлик диодларга эга юпқа LED-дисплейни қоплаган. Бу юзга тақилган ниқобда бирор матн ёки оддий суратлар тасвирини тушириш учун етарли. Ҳатто узун жумлаларни ҳам жойлаштириш ёки мусиқа учун визуал эквалайзерни ёқиш мумкин.

Ниқоб экранидаги тасвирлар смартфондаги илова орқали бошқарилади — тайёр кутубхонадан бирор матн ёки тасвирни ҳам танлаш мумкин. Фаол режимда ниқоб бир марта қувватланиш орқали 3-4 соат ишлай олади. Уни дезинфекция қилиш учун эса, барча электроникани олиб қўйса ҳам бўлади.

Дизайнер бу турдаги ниқобларни ўзининг сайти орқали 95 доллардан сотмоқда. Челсининг сўзларига кўра, у бунинг ортида пул ишлаб топиш ниятида эмас, шу сабабли ниқобларни сотишдан кўрилган барча фойдани у коронавирусга қарши кураш фондига хайрия қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги мода. Дисплейга эга ҳимоя ниқоби яратилди (видео)