10:00 / 01.08.2020
818

Трамп TikTok’ни АҚШда тақиқлашини айтди

Трамп TikTok’ни АҚШда тақиқлашини айтди
Фото: Saul Loeb/AFP via Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп TikTok иловасининг Америка ҳудудида ишлашига тақиқ жорий этмоқчи, деб ёзмоқда Bloomberg.
«Модомики [биз] TikTok [мавзуси]ни тилга олган эканмиз, уни АҚШда тақиқлаймиз», — деган давлат раҳбари Флоридадан Вашингтонга қайтаётган самолёти бортида журналистларга.

Америка етакчиси бу борада керакли ижро фармони имзолаши ёки фавқулодда иқтисодий ваколатидан фойдаланиши мумкинлигини айтиб ўтган.

Аввалроқ Microsoft Хитойнинг TikTok онлайн сервисини харид қилиш борасида мухокаралар бошлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Сервис Хитойнинг ByteDance интернет компаниясига тегишли. Трамп мамлакат ҳокимияти TikTok’ка қарши турли чоралар қўллаш, жумладан уни тақиқлаш варинатини ҳам кўриб чиқмоқда.

Бир ҳафтача муқаддам айрим америкалик инвесторлар TikTok’ни бош компания ByteDance’дан сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиқаётгани маълум бўлган эди. Бу кўрсаткичлари тобора ўсиб бораётган иловани ByteDance назорат қила олмаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)