09:42 / 07.08.2020
2 650

Беш кун ичида бир миллион киши коронавирусни юқтириб олди

Беш кун ичида бир миллион киши коронавирусни юқтириб олди
Дунёда коронавирусни юқтирганлар сони 19 миллиондан ошди. Бу ҳақда «Worldometers» портали маълумотлари далолат бермоқда.

7 август соат 9:00 ҳолатига кўра, Ер юзида 19 257 723 киши янги вирусни юқтириб олган. Жами 717 687 киши вафот этган, 12,3 миллиондан ортиқ киши тузалган.

Жонс Хопкинс университети лойиҳаси маълумотларига кўра ҳам касалликка чалинганлар сони 19 миллиондан ошган, фақат 19 025 580 кишини ташкил этмоқда. Биринчи ўринда АҚШ (4 882 433), иккинчи ўринни Бразилия (2 912 212) эгаллаган, унинг ортидан Ҳиндистон (1 964 536) бормоқда. Энг кўп коронавирусга чалиниш бўйича Россия (870 187) ва ЖАР (538 184) ҳам бешталикка кирган.

Касалликка чалинганлар сони бир ҳафта ўтар-ўтмас бир миллион кишига кўпайган. 2 август куни дунёда коронавирусни юқтирганлар сони 18 миллиондан ошгани айтилганди.

8 июнь куни ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус коронавирус билан боғлиқ вазият глобал миқёсда ёмонлашганини, Европада эса вазият яхшиланганини тасдиқлаганди. 29 июнь куни ташкилот дунёда SARS-CoV-2 пандемияси тезлашганини маълум қилганди.

Янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 пневмонияси илк бор 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилган. 11 март куни ЖССТ пандемияни эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беш кун ичида бир миллион киши коронавирусни юқтириб олди