22:45 / 09.08.2020
5 090

Кашпировский Путиндан россияликларни коронавирусга қарши эмлатмасликни сўради

Кашпировский Путиндан россияликларни коронавирусга қарши эмлатмасликни сўради
Фото: «Chita.ru»
Россиялик экстрасенс Анатолий Кашпировский Россия президенти Владимир Путинга коронавирусга қарши оммавий эмланишдан бош тортишни сўраб мурожаат қилди. Тегишли видеомурожаат «YouTube»га жойланган.
Кашпировский одамзод турли йилларда турли пандемияларга дуч келганини эслатди: вабо, ўлат, чечак, парранда гриппи, испанка.

«Ана энди коронавирус пандемиясига навбат келди. Статистик маълумотларга кўра, у илк бор тахминан 2012 йилларда пайдо бўлган. Бунгача-чи? Бу пандемиянинг қандайдир янги кўриниши. Бироқ жуда даҳшатли, чунки ўпкада қўрқинчли из қолдиради. Кўпчилик унинг борлигига шубҳа қилишади. Бор. Кўпгина ўлганлар бор», — деди у.

Экстрасенснинг сўзларига кўра, шундан сўнг бутун олам вакцинация ҳақида гапира бошлади. «Билл Гейтс бошиданоқ вакцинация бўлишини очиқ айтди. Унинг ўзи ҳам дунёда янги тартиб ўрнатишга ва Ер юзини кераксизлардан тозалашга қарор қилган халқаро ташкилотлардан бирининг аъзоси ҳисобланади. Кераксизлар эса кўп», — дея қўшиб қўйди Кашпировский. Жамоатчиликнинг норозилигидан сўнг Гейтс «ўзини оқлай бошлади».

Экстрасенснинг айтишича, пандемиядан сўнг дунё бўйлаб одамларнинг даҳшатли ҳалокати бошланади. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги эса коронавирусга қарши вакцина яратилгани ва вакцинациянинг мажбурий эканлиги тўғрисида маълум қилди. Кашпировскийнинг таъкидлашича, бу кампания кўплаб россияликлар, жумладан, аёллар ва кексаларни ҳалок қилиши мумкин.

«Владимир Владимирович, ҳимоя қилинг», — дея мурожаат қилган у Путинга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)