10:40 / 10.08.2020
2 005

Афғонистонда “Толибон”нинг энг ашаддий 400 тарафдори озод қилинади

Афғонистонда “Толибон”нинг энг ашаддий 400 тарафдори озод қилинади
Фото: REUTERS / Rodi Said
Афғонистон халқ вакиллари умуммиллий йиғини - Лойя Жирга (Катта кенгаш) 9 августда “Толибон”нинг турмаларда сақланаётган 400 аъзосини озод қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Die Welt нашрининг ёзишича, шу тариқа Афғонистондаги тинчлик музокаралари йўлидаги охирги тўсиқ бартараф этилди. Бу қалтис масалани муҳокама қилиш учун Афғонистон президенти Ашраф Ғани бир ҳафта аввал Лойя Жиргани чақиртирган.

7 августда Афғонистон жамиятининг 3,5 мингга яқин сиёсий ва диний вакили, жумладан 700 аёл бу масала бўйича мунозараларни бошлашган. Шу куни Ғани Лойя Жирга тегишли қарорни қабул қилиши билан “Толибон” билан тинчлик бўйича музокаралар бошланишини эълон қилган.

Энг ашаддий 400 толибоннинг озод қилиниши “Толибон” жанговар қанотининг февралдан бери ҳукумат билан режалаштирилаётган тинчлик музокараларини бошлаш учун дастлабки талаби бўлган. Айнан февралда “Толибон” АҚШ билан Афғонистондан барча халқаро қўшинлар олиб чиқилиши бўйича келишувни имзолаган.

Ўшандан бери, таъкидланишича, толибонлар америкалик ҳарбийларга ҳужум уюштирмаган, бироқ ҳукумат қучларига ҳужумларини кучайтирган. Ўшанда Афғонистон президенти 400 жангари ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун жазо муддатини ўтаётгани ва улар афв этилиши даргумонлигини айтган.

Толибонларнинг афв этилишини Афғонистонда ҳамма ҳам бирдек қаршиламаган. Баъзи депутатлар президент Лойя Жирга йиғилишини ўз ихтиёри билан чақиртирмагани ва йиғин чиқарган қарор конституцияга зидлигини таъкидлашмоқда. Бироқ қарор қабул қилинди ва энди ҳаммаси музокарачиларга боғлиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда “Толибон”нинг энг ашаддий 400 тарафдори озод қилинади