07:00 / 17.08.2020
3 625

Дубай меросхўр шаҳзодаси Mercedes автомобили устига ин қурган мусичаларга ғамхўрлик қилмоқда (видео)

Дубай меросхўр шаҳзодаси Mercedes автомобили устига ин қурган мусичаларга ғамхўрлик қилмоқда (видео)
Фото: «РИА Новости»[sup][/sup]
Дубай меросхўр шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мақтум машинасининг капоти устига бир жуфт мусича уя қурди, деб хабар беради «РИА Новости».

Шайх ҳайвонларга бўлган меҳри билан танилган атроф-муҳит ҳимоячисидир. Ҳамдан хотиржам бир жуфт қушни тасвирга олди ва ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлади.

Видео икки миллион мартадан кўпроқ томоша қилинган.

Хабар қилинишича, шаҳзода бирор кимга машинага яқинлашишни ва қушларни безовта қилишни қатъий тақиқлаган. Ҳудуд тўсиқ лентаси билан ўралган. Шайхнинг ўзи қисқа масофадан қушларни видеога олган.

Қушлар Mercedes AMG автомашинасини янги уй сифатида танлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай меросхўр шаҳзодаси Mercedes автомобили устига ин қурган мусичаларга ғамхўрлик қилмоқда (видео)