09:53 / 28.08.2020
3 814

Путин қандай ҳолларда Беларусга Россия қўшинлари киритилиши мумкинлигини айтди

Путин қандай ҳолларда Беларусга Россия қўшинлари киритилиши мумкинлигини айтди
Путиннинг сўзларига кўра, Россия Беларусь учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан захира тайёрлаб қўйган, аммо улар ҳозирча жалб этилмайди.

«Беларусда экстремистик унсурлар чегарадан чиқиб, талончилик бошлайдиган бўлса» Россия куч тузилмалари Беларусь ҳукуматига ёрдамга келиши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Россия-1» телеканалига берган интервьюсида айтди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Беларусь учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан захира тайёрлаб қўйган, аммо улар ҳозирча жалб этилмайди.

«Россия Беларусдаги барча муаммолар тинч йўл билан ҳал этилишидан келиб чиқади. Ҳозирча Беларусда Россия кучларидан фойдаланишга зарурат йўқ, умид қиламанки, зарурат бўлмайди ҳам
», — деди Путин.

Аввалроқ Беларусь мудофаа вазирлиги Москва Беларусга зирҳли техника ва МИ-35 вертолётларини етказиб бериш тўғрисида хабар берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин қандай ҳолларда Беларусга Россия қўшинлари киритилиши мумкинлигини айтди