13:50 / 31.08.2020
762

Билл Гейтс Уоррен Баффеттнинг 90 ёшига атаб унинг портрети туширилган торт пиширди (видео)

Билл Гейтс Уоррен Баффеттнинг 90 ёшига атаб унинг портрети туширилган торт пиширди (видео)
Фото: Reuters
Microsoft асосчиси Билл Гейтс 30 август куни 90 ёшга тўлган инвестор Уоррен Баффеттни туғилган куни билан табриклади. Гейтс Twitter’даги саҳифасига инвесторнинг портрети туширилган юбилей тортини тайёрлагани тасвирланган роликни жойлаштирган.

60 сониялик видео охирида Гейтс тортнинг бир бўлагини кесиб олиб, Oreo печеньелари ушоғида «Уоррен, 90 ёшинг билан!» деган ёзувни қолдирган. Гейтснинг сўзларига кўра, ролик Баффеттнинг парҳез овқатланиш талабларидан келиб чиқиб ишланган.

Аввалроқ Гейтс ўзининг блогида Баффетт болалиги нимани истеъмол қилган бўлса, ҳозир ҳам шуни ейишни давом эттираётганини ёзиб қолдирган. Унинг айтишича, бизнесмен Гейтснинг уйига келганида нонуштага Oreo печеньесини еган ва болалар ҳам унинг ишини такрорлаган. «У ёшлар учун ёмон намуна бўлиши мумкин, лекин ушбу парҳез қандайдир ёрдам беради», — дея таъкидлаган Гейтс.

Бундан ташқари, Гейтс ўз блоги орқали ҳам Баффеттни табриклаган. Унинг таъкидлашича, ўзи ва Баффеттни математика ва рақамларга бўлган муҳаббат бирлаштириб туради. Улар бир-бири билан учрашганига 10 649 кун бўлган. Бизнесменлар биринчи бор 1991 йилнинг 5 июлида илк бор кўришишган.

CNN телеканалининг маълум қилишича, Баффетт ширинликхўр ва у кунига камида беш банка Coca-Cola ичади. Шунингдек, у Coca-Cola’нинг йирик инвестор ҳисобланади, унинг Berkshire Hathaway компанияси See’s Candies конфетлар дўконига эгалик қилади.

Уоррен Баффетт — дунёдаги энг омадли инвесторлардан бири, Berkshire Hathaway компанияси раҳбари ҳисобланади. Forbes журналининг версияси бўйича, у 82,4 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг энг бадавлат инсонлари қаторида 4-ўринни эгаллаган.

Билл Гейтс Уоррен Баффетт торт
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)