09:09 / 02.09.2020
3 537

АҚШ Хитой армиясининг уч соҳада устунлигини тан олди

АҚШ Хитой армиясининг уч соҳада устунлигини тан олди
Фото: AFP/Mladen ANTONOV
Хитой армияси АҚШ қуролли кучларидан уч соҳада ўзиб кетган. Бу ҳақда Пентагоннинг Хитой армияси ҳолати ҳақида конгресс учун тайёрлаган ҳар йиллик маърузасида айтилган.

Таъкидланишича, Хитой ўз кемасозлигининг жадаллиги ва флотининг йириклиги бўйича АҚШни ортда қолдирган. Пентагон маълумотларига кўра, Хитой флоти 350 та сув усти ва сув ости кемасига эга. АҚШ флотида эса 293 та кема бор.

Пентагон Хитой армиясининг қуруқликдаги қанотли ва баллистик ракеталар ҳамда ҳаво ҳужумига қарши интеграциялашган тизимлар борасида устунлигини ҳам тан олади. Маърузада таъкидланишича, Хитой катта масофаларга мўлжалланган замонавий “ер – ҳаво” тизимларининг энг йирик гуруҳларидан бирига эга. Бу кўп жиҳатдан Хитой армиясининг Россиянинг С-300 ва С-400 тизимларига эгалиги билан боғланган.

Шунингдек, Хитой 500 кмдан 5,5 минг кмгача таъсир доирасига эга 1250 тадан кўпроқ ракетага эга. Бу орада АҚШда 70 кмдан 300 кмгача таъсир доирасига эга ракеталаргагина бор, чунки у Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни таъқиқлаш ҳақидаги шартнома туфайли бундай турдаги ракеталарни ишлаб чиқа олмаган.

Маърузада маълум қилинишича, Хитой охирги 20 йил ичида ўз армиясини барча жиҳатлар бўйича мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш учун барча захиралари, технологиялари ва сиёсий иродасини сафарбар қилган. Пентагоннинг фикрича, Пекин ХХ аср ўрталарига келиб АҚШ қуролли кучларига тенг ёки баъзи ҳолатларда ундан устун армияни ташкил этишга интилмоқда.

Аввалроқ АҚШ миллий разведкаси директори Жон Рэтклифф Хитой АҚШ миллий хавфсизлигига Россиядан кўпроқ хавф солишини айтган. Унинг таъкидлашича, Россия ҳам АҚШга жиддий хавф солади, бироқ Хитой томонидан хавф жиддийроқ ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Хитой армиясининг уч соҳада устунлигини тан олди