15:10 / 07.09.2020
922

Минскда номаълум шахслар мухолифатчи Мария Колесниковани ўғирлаб кетишди

Минскда номаълум шахслар мухолифатчи Мария Колесниковани ўғирлаб кетишди
Фото: ТАСС
Минск марказида Беларусь мухолифати мувофиқлаштириш кенгаши президиуми раиси Мария Колесникова йўқолиб қолди, деб хабар берди TUT.BY портали воқеа гувоҳининг сўзларига таяниб.

Гувоҳнинг айтишича, соат 10ларда миллий бадиий музей яқинида ниқобли шахслар Колесниковани ушлаб микроавтобусга ўтқизишган ва номаълум томонга олиб кетишган.

Колесникованинг телефони ёниқ, лекин у қўнғироқларга жавоб бермаяпти, деб қайд этмоқда TUT.BY.
Мувофиқлаштириш кенгаши матбуот котиби Родненковнинг сўзларига кўра, Колесникова шаҳар марказига иш билан борган. Соат 11дан сўнг Родненковнинг ҳам телефони ўчган.

"Мария ва Антон қаердалигини билмайман ва улар билан боғлана олмаяпман”, — деган мувофиқлаштириш кенгаши президиуми аъзоси Максим Знак.

Аввалроқ Беларусда мухолифатнинг мувофилаштириш кенгаши тузилиши бўйича жиноят иши қўзғатилганди.
Якшанба куни кенгашнинг яна бир аъзоси Андрей Егоров қўлга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)