17:58 / 09.09.2020
2 156

Forbes АҚШнинг энг бадавлат 400 кишиси рўйхатини эълон қилди


Forbes АҚШнинг энг бадавлат 400 кишиси рўйхатини эълон қилди
Фото: EPA / TASS
Forbes журнали АҚШнинг энг бадавлат 400 кишиси рўйхатини эълон қилди. Рейтингдагиларнинг умумий бойлиги 3,2 трлн долларни ташкил этади — бу ўтган йилгига нисбатан 240 млрд долларга кўпроқ.

Amazon бош директори Жефф Безос рўйхатда қаторасига учинчи йил биринчи ўринни эгаллади, у дунёнинг ҳам энг бадавлат тадбиркори ҳисобланади. Унинг бойлиги рейтинг тузилган 24 июлда 179 млрд доллар деб баҳоланган. 8 сентябрь ҳолатига унинг бойлиги 193,5 млрд долларни ташкил этди.

Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс 111 млрд доллар билан рейтингда иккинчи ўринга жойлашди. Юқори бешталикдан шунингдек, Facebook бош директори Марк Цукерберг (85 млрд доллар, ҳозирги бойлиги 103,8 млрд), инвестор Уоррен Баффет (73,5 млрд) ва Oracle раҳбари Ларри Эллисон (72 млрд) жой олди.

Дастлабки ўнталикка Tesla бош директори Илон Маск (68 млрд доллар), Google асосчилари Ларри Пейж (67,5 млрд доллар) ва Сергей Брин (65,7 млрд доллар) киритилди.

Рўйхатда 18та янги ном қайд этилган, тўққиз киши ушбу рўйхатга қайтди. Янги киритилганлар орасида Zoom асосчиси Эрик Юань ҳам бор. У 11 млрд доллар бойлиги билан 43-ўриндан жой олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes АҚШнинг энг бадавлат 400 кишиси рўйхатини эълон қилди